Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси

Бошқарманинг вазифалари ва фаолият йўналишлари

 Бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш;

давлат таълим стандартларининг, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлашни йўлга қўйиш;

ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда янги техник воситаларни  жорий этиш;

ўқувчиларга жамият ва илмий-техника тараққиётининг замонавий талабларига жавоб берувчи мажбурий умумий ўрта таълим берилишини таъминлаш, таълим сифатини ошириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўриш;

ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маънавий-маърифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий мустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватан ва ўз халқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари устидан услубий раҳбарликни таъминлаш;

болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантириш ва унинг спорт моддий базасини кучайтиришни таъминлаш.

 Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функцияларни бажаради:

Вилоят Ҳокимиятининг тегишли бўлимлари, жойлардаги давлат бошқарув органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади;  

таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўрта таълим давлат стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогик тажрибаларнинг тадбиқ этилишини таъминлайди;

таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига услубий раҳбарликни амалга оширади;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини назорат қилади;

мактабгача таълимнинг, шу жумладан, болаларни оила шароитида тарбиялашнинг самарали руҳий-педагогик услубларини излаб топиш ва жорий этишни амалга оширади;

ўқувчилар билан мактабдан ташқари ишларни, жумладан болалар туризми, болалар техник ижодкорлиги ва халқ ҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ва янгиларини жорий этади;

болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади;

таълим муассасаларини ўқув дастурлари, режалари, кўргазмали ўқув қўлланмалари, ўқув жиҳозлари ва техник ускуналари, услубий қўлланма ва адабиётлари  билан таъминлаш бўйича иш олиб боради;

умумтаълим мактабларининг кутубхона заҳирасини дарсликлар, ўқув ва бадиий адабиётлар билан бойитиш ҳамда таълим жараёнида улардан самарали фойдаланиш борасида тегишли ишларни амалга оширади;

мактаб-интернатларда, меҳрибонлик уйларида ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни овқатлантиришнинг ташкил этилиши устидан назорат юритади;

ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни ҳомийлик ва васийлик ташкилотларига бириктиришда кўмаклашади;

тўлиқ давлат таъминоти асосида, етим болаларни ва ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;

 жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва таъминлашни ташкил қилади, уларни касб-ҳунарга тайёрлашни, ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, тиббий хизмат кўрсатилишини ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар тармоғини ривожлантиради;

ўсиб келаётган авлодни маънавий-маърифий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий маданий-тарихий анoаналарга, урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини жорий қилади, шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;

Вилоят таълим муассасаларининг ота-оналар, оилалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ ҳисса қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорликни амалга оширади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари тармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеoдодини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасалар комплексларини ривожлантиради;

тасарруфидаги вилоят таълим муассасалари Низомларини тасдиқлайди;

тасарруфидаги таълим муассасаларига уларда пулли (асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган) таълим хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш юзасидан ёрдам беради;

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва педагогларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;

таълим муассасаларида хорижий тилларни фаол ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради;

таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия дарс ва машғулотларининг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди, вилоят мактаблари спорт мусобақаларини, ёш туристлар слётларини, техник ижодкорлик кўрикларини, мактаб олимпиадаларини ҳамда ўқув-тарбиявий йўналишдаги бошқа тадбирларни ўрнатилган тартибда ўтказади;

белгиланган тартибда мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари таълимнинг муҳим масалалари бўйича йиғилишлар чақиради; 

тасарруфидаги таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тегишли ишларни амалга оширади;

педагог ходимларни меҳнатда юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки учун Ҳукумат ва идоравий мукофотларга белгиланган тартибда тақдим этади;

васийлик кенгашлари фаолиятининг ташкил этилишига ва улар билан умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашга кўмаклашади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фаолиятига, шунингдек, академик лицейлар ва коллежларнинг умумтаълим мактаблари тўққизинчи  синф битирувчилари билан таъминланишига кўмаклашади;

фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, фуқароларнинг шикоятларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни  амалга оширади.

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали амалга оширади.


Киритилган вақти: 15/02/2017 11:56 Кўрилганлиги: 6216
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 131
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг