Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Инвестиция / Андижон вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Германияда бўлди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Германияда бўлди

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоят делегацияси Германия давлатида бўлди.

Расмий ташриф давомида делегация аъзолари Висбаден шаҳридаги силикат ғишт ишлаб чиқарувчи “LASKO” корхонасида жараён билан танишишди. Қуёш энергияси соҳасида ускуналар ишлаб чиқарувчи “Visprion EPC GmbH&Co. KG” компанияси мутасаддилари билан мулоқотлар ўтказилди. 

Шунингдек,  Саксония федерал ери Бош вазири жаноб Михаэль Кречмер билан учрашув, Германияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар  билан ҳам суҳбат  ўтказилди.  Мазкур жараёнлар  давомида экспорт, инвестиция, туризм, медицина йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят делегацияси вакиллари Дрезден ва Майсен шаҳарларининг қатор ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди ҳамда соҳа вакиллари билан ҳар томонлама манфаатли келишувлар имзолашди.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 19:12 Кўрилганлиги: 4286
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 111
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг