Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / «Жакарта - 2018» олдидан: АНДИЖОНЛИКЛАРНИНГ ШАШТИ БАЛАНД
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Жакарта - 2018» олдидан: АНДИЖОНЛИКЛАРНИНГ ШАШТИ БАЛАНД

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII-Осиё ўйинларининг бошланишига саноқли кунлар қолди.Мусобақаларда мамлакатимизнинг энг кучли спортчилари ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Уларнинг орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

Вилоят жисмоний тарбия васпорт бошқармасининг ахборотига кўра андижонликлар спортнинг 12 тури бўйичамайдонга тушадилар. Жакартага жўнаб кетган республикамиз боксчиларининг мураббийларидан бири андижонлик тажрибалиустозЗиятдинбекТойганбаев. Унинг шогирди Олимпиада чемпиониҲасанбой Дўсматов енгил вазн тоифасида рингга кўтарилади.Жаҳон чемпионати финалчилари, бокс бўйича Осиё чемпионлари пахтаободлик Жасур Латипов (52 кг.), қўрғонтепалик Иқбол Холдоров (64 кг.)ларнинг жанглари ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Рио-де Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида оғир вазн тоифасидаги полвонлар орасидаҳеч ким хонободлик Руслан Нурудиновга тенг кела олмаганди.Спортнинг шу тури бўйичаРуслан билан бирга балиқчилик Муаттархон Набиева (58 кг.), марҳаматлик Омадой Отақўзиева (75 кг.) Осиё ўйинлари ғолиблиги учун тош кўтарадилар.

Жалақудуқлик Маҳмуджон Шавкатовнинг эркин кураш бўйича 57 кг. вазн тоифадаги иштирокидан умидимиз катта. У Андижон олимпия захиралари коллежини кейинчалик АДУни муваффақиятли тамомлади. Маҳмуджон ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар ўртасида Осиё биринчилиги кумуш медали совриндори.

Пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича қитъа чемпиони Вадим Скороваров (Андижон шаҳри)нинг «Рио-2016»да бироз омади чопмаганди. Унинг мураббийи Зарифа Юсупованинг айтишича Вадим Жакартада олтин медални кўзламоқда.

Кейинги йилларда Андижонда халқаро кураш анча ривожланди. Булоқбошилик Ойсулув Абдумажидованинг Осиё ўйинларига йўлланмани қўлга киритиши фикримизнинг дилилидир. Белбоғли кураш эса Жакартада ҳозирча кўргазмали спорт тури сифатида намойиш этилади. Унда андижонликлардан Ҳусниддин Рўзиев ва Илҳом Машрабовлар иштирок этадилар.

АДУ талабаси хўжаободлик Жавоҳир Нурматов қиличбозлик бўйича бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро мусобақалар совриндори. У Осиё ўйинларида шпага бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. У-шу бўйича республикамиз терма жамоасига асакалик Ислом Ҳайдаров киритилди. У 60 кг. вазн тоифасида ғолиблик учун курашади.

- Шогирдим Осиё чемпиони ЖавоҳирЮнусов триатлон бўйича мусобақалашиш учун Индонезияга боради, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий НодирбекАбдуллаев. - Мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўрдик.Ўйлайманки натижа юқори бўлади.

Бразилияда бўлиб ўтган XV-паралимпия ўйинларида мамлакатимиз вакиллари муносиб иштирок этгандилар. Сузиш бўйича баҳсларда Фердавс Мусабеков (Андижон шаҳри) олтин,Музаффар Турсунхўжаев (Пахтаобод тумани)бронза медали соҳиби бўлишган эди. Бу икки спортчи Индонезияда ҳамғолиблик учун баҳсга қўшиладилар.Паралимпиячиларимиздан Феруза Юсупова (Андижон шаҳри) дзю-до, Бобур Омонов (Марҳамат тумани) енгил атлетика бўйича беллашувларда иштирок этадилар.

Ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида андижонликлар мамлакатимиз жамғармасига салмоқли очколар келтирувчи медалларни қўлга киритган эдилар.Қитъа ғолиблиги учун «Жакарта-2018»да улар бунданда зўр натижалар ва рекордларга эришишларига тилакдошмиз.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:16 Кўрилганлиги: 4438
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 156
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг