Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Ҳоким ва ёшлар»

Ёшлар куни тадбирлари доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, фан ва таълим, спорт, санъат ва бошқа қатор соҳаларда изланиб меҳнат қилаётганлар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими эртанги кунимиз эгаларини байрам билан самимий табриклади ҳамда Президентмиз ва Ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор хусусида сўз юритди.

Жумладан, 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони бу борадаги тарихий ҳужжат бўлди. Мазкур фармон билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизи ёшлардан иборат бўлса, Андижон вилоятида бу кўрсаткич 55 фоизни ташкил этади. Вилоятда жами 2 минг 72 та корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб, Ёшлар иттифоқи 500 мингга яқин, “Камалак” болалар ташкилоти эса 350 мингдан ортиқ ёшларни ўз атрофига бирлаштира олди.

Ёш авлод учун барча шарт-шароит, имтиёзлар, имкониятлар ва қулайликлар эшиги кенг очилган. Ёшларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Вилоятимизнинг фаол ёшлари сўнги 1 йил давомида турли соҳаларда 500 та мукофотга сазовор бўлишди.

Шунингдек, 40 нафар йигит-қиз унвон ва мукофотлар билан тақдирланди, 7 минг нафардан ортиқ ёшлар турли фан олимпиадаларида иштирок этиб, уларнинг 100 га яқини республика ҳамда вилоят олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритди. Спортчи ёшлар орасида 4 нафар жаҳон чемпиони, 2 нафар олимпия ва
1 нафар паралимпия чемпионлари ҳамда 60 га яқин Осиё чемпионлари бор.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 ноябрдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бўлиб ўтган танлов якунлари маълум қилинди. Танловнинг вилоят босқичида 192 нафар андижонлик ёшлар иштирок этиб, уларнинг 22 нафари республика босқичига йўлланма олган эдилар. Шундан икки нафари - Иқболжон Холдаров ва Шахризод Мусабоев “Мард ўғлон” давлат мукофотига лойиқ деб топилди. Вилоят ҳокими тақдирланганларга кўкрак нишони ва тилла соат топширди.

Очиқ мулоқот давомида ютуқлар, андижонлик ёшларнинг бугунги ислоҳотлардаги ўрни, мавжуд муаммо ва камчиликлар батафсил муҳокама қилинди. Ўнлаб ёшлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан вуилоят ҳокими тегишли топшириқлар берди.

-Мулоқотдан бир неча соат ўтар-ўтмас мен илгари сурган муаммо бартарф этилди, -дейди Тошкент Давлат аграр университети Андижон филиали ёшлар етакчиси Ҳабибулло Солиев. – Андижон шаҳридаги Оқравот ва Обод маҳаллалари ҳудудидаги 500 хонадон хизмат қилувчи оқава сув тармоғи қайта тикланди.

Самарали кечган учрашувда ёшлар учун тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва ижод борасида қўшимча имкониятлар яратилди.



Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:16 Кўрилганлиги: 4567
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 126
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг