Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Электрон хукумат / Ҳиндистон билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳиндистон билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади

Шу йилнинг 5-9 август кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлди. Бу ерда Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрланган эди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Ташриф доирасида Деҳли шаҳридаги Ҳиндистон технологиялар институти ва Деҳли технологиялар университети раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Ҳиндистон таълим муассасалари ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида ўзаро талабалар алмашиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, шунингдек давлат грантлари асосида ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишига жой ажратиш бўйича келишувларга эришилганди.

Жавоҳарлаъл Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш масаласи бўйича Етакчи ҳисоблаш маркази билан ҳамкорлик ривожланмоқда. Унга кўра, техник университет талабалари ва давлат хизматчилари ҳамда мутахассисларига компьютер ва тизим инжиниринги, маълумотлар алмашиш ва дастурлаштириш фанлари бўйича таълим бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ҳиндистон ахборот технологиялари маркази ўртасида электрон ҳукуматнинг қатор йўналишлари: электрон тиббиёт, электрон таълим, электрон парламент, бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва бошқалар бўйича давлат хизматчиларини ўқитишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилган.

Xabar.uz сайтидан олинган


Охирги ўзгариш: 20/09/2018 17:22 Кўрилганлиги: 3945
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг