Бош саҳифа / Янгиликлар / Зафар муборак бўлсин, азиз Булоқбошиликлар!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Зафар муборак бўлсин, азиз Булоқбошиликлар!

Булоқбошилик миришкорларимиз вилоятда иккинчи бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажардилар.

Зафар муносабати билан Булоқбоши тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳига 3 мингдан зиёд заҳматкаш бободеҳқон фермерлари, сувчи ва механизаторлар, офтобжамол теримчи опа-сингилларимиз, туман фаоллари, нуронийлари, бир сўз билан айтганда, Ўткирбек Мамуров бошчилигидаги фидоий Булоқбошиликлар жамул жам бўлдилар. Тантанали тадбирда 2829 гектар майдонга сара уруғ экиб, вилоятимиз пахта хирмонига 9225 тоннадан ортиқ юқори сифатли пахта ҳосили топшириб, шартномавий режани 100,92 фоизга бажарган Булоқбошиликларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов табриклади.



Кунни – кун, тунни – тун демасдан қилган фидокорона меҳнат қилган, туманда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажарган “Ширмонбулоқ фахри”, “Сарбонтепа фахри”, “Сарвиноси Маликаси”, “Йўлбарс файзи”, “Замирабону саховати”, “Тўқай саховати”, “Абдухошим Нурматов”, “Хасанов Усмонали”, “Пўлат Фарход” фермер хўжаликлари номини шараф билан тилга оламиз.



Вилоят раҳбари "Сарвинисо Маликаси" фермер хўжалиги теримчиси Майрамхон Пирматовани спарк, "Абдухошим Нурматов" фермер хўжалиги раҳбари Абдухошим Нурматов ва “Абдуманноб Исматов” фермер хўжалиги раҳбари Исматулла Исматовларни жентра, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Баходир Ғофуровни кобалт автомашинаси билан тақдирлади. Шунингдек, чигит экишдан бошлаб ҳозирги кунгача қишлоқ хўжалик соҳасига узоқ йилги тажрибаларидан келиб чиқиб, ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб келаётган 15 нафар оқсоқоллар костюм-шим, 37 нафар илғор теримчи опа-сингилларимиз кир ювиш машиналари билан тақдирландилар.


Байрамга Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, сўз устаси Мирзабек Холмедов ва вилоятимизнинг энг сара санъаткорлари ўзгача файз киритдилар.
Байрамлар байрамларга уланаверсин. Элу юртимиздан, хонадонларимиздан файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Ҳалол меҳнатингиз роҳатини кўринг, азиз Булоқбошиликлар!


Охирги ўзгариш: 10/10/2019 21:52 Кўрилганлиги: 2558
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг