Бош саҳифа / Янгиликлар / ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЭСКИ УЙЛАРДА ЯШАЁТГАН ОДАМЛАРГА МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ БЕРДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЭСКИ УЙЛАРДА ЯШАЁТГАН ОДАМЛАРГА МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди.

Шаҳар марказида жойлашган бу маҳаллада уйлар ичма-ич, тартибсиз қуриб ташланган. Муҳандислик тармоқлари йўқлиги сабаб деворлар нураб, санитария ҳолати ёмонлашиб қолган эди.

Давлатимиз раҳбари бу аҳвол билан бевосита танишиб, одамлар билан суҳбатлашди. Бундай шароит халқимизга ярашмаслигини, маҳалла аҳолиси янги қурилаётган замонавий уйларга кўчирилиб, муносиб шароитлар билан таъминланишини таъкидлади.

Одамлар халқнинг дардини ҳис қилгани, турмуш шароитларини яхшилашга эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Шу ерда Андижон шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, мазкур эски маҳалла ҳудудида 9 қаватли 70 та та турар жой барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Давлатимиз раҳбарига «Andijаn сity» ишбилармонлик шаҳарчаси қурилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Қарийб 70 гектар майдонда бунёд этилиши мўлжалланган ушбу шаҳарча беш юлдузли меҳмонхона, конгресс холл, офислар, соғломлаштириш ва кўнгилочар жойлар, ресторанлар, 7, 9 ва 12 қаватли турар жойлардан иборат бўлади.

Президентимиз бу шаҳарча узоқни ўйлаб, комплекс ёндашув асосида қурилиши, у Андижон учун намуна, андоза бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берди.

Манба: president.uz



Киритилган вақти: 16/05/2019 20:42 Кўрилганлиги: 335
 
Жами мурожаатлар: 1345 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 253 (19%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 89
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг