Бош саҳифа / Янгиликлар / ПРЕЗИДЕНТ ХОНОБОД СИҲАТГОҲИНИ БОРИБ КЎРДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ПРЕЗИДЕНТ ХОНОБОД СИҲАТГОҲИНИ БОРИБ КЎРДИ

Сўлим табиати билан машҳур Хонободда бир пайтлар қурила бошлаган санаторий қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнда бу ерга келиб, уни ободонлаштириш, аҳоли дам олиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Ўтган йили бу ерда 180 ўринли замонавий сиҳатгоҳ ишга туширилди. Даволаш бинолари, стандарт, яримлюкс ва люкс хоналар, 6 та апартаментда барча шароитлар яратилди.

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган ушбу маскан тоза ҳавоси ва шифобахш суви билан нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган. Минерал ванналар, физиотерапия, электрофорез, гальванизация, игна билан даволаш, стоматология, косметология, галотерапия йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари санаторийда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Энди ушбу тоғли ҳудудда енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бу хизматлар нархини камайтириб, қамровни кенгайтириш, яна кўплаб одамларни иш билан таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.

Шу ерда Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хонобод фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Манба: president.uz


Киритилган вақти: 16/05/2019 19:50 Кўрилганлиги: 3028
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 108
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг