Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳеч кимни қўйни пуч ёнғоққа тўлдирилмаган!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳеч кимни қўйни пуч ёнғоққа тўлдирилмаган!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Масъуллар тадбиркорларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келмоқда” сарлавҳали мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, вазиятга ойдинлик киритилди ва хулоса ўрнида Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати тарқатилган нохолис мурожаат юзасидан билдирган раддияси асосида расмий баёнот беради.

Қўрғонтепа туманидаги “Янги бозор” қурилишининг лойиҳа қиймати 2016-йилги иқтисодий кўрсаткичларга асосан 26.5 миллиард сўмни ташкил қилган. Ҳозирда яъни 2019-йилга келиб иқтисодий ўзгаришлар натижасида лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмдан ортган. Иқтисодий фактлардан келиб чиқиб “Янги бозор”да битказилаётган савдо дўконларининг нархлари, дастлаб 48 миллион сўм миқдорида белгиланган, вақт оралиғидаги ўсишлар ортидан 56 миллион сўмгача етган.

Шу кунгача нархлар ва жойлар ҳақида туман ҳокими ва масъуллар томонидан жалб этилаётган харидорларга аниқ ва батафсил тушунтириб берилган. Дўконларга харидор жалб этиш бўйича туманнинг масъул раҳбарлари томонидан бугунга қадар, бир неча маротаба кенг доирали тушунтириш ишлари олиб борилган ва бу туманда истиқомат қилувчи кўп сонли аҳолига маълум.

Ушбу бозорда жами 440 та савдо дўконлари ва расталари мавжуд бўлиб, ҳозирда шулардан 135 таси сотиб бўлинди. Қолган 305 та дўконларга эса харидор жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари тўхтатилмаган, давом этмоқда.

Бозорнинг ишга туширилиш муддати, иқтисодий томонлама ортга сурилмоқда холос ва бу ерда ҳеч бир харидор ёки тадбиркорга нисбатан ноинсоний ёки ноқонуний хатти-ҳаракат қилинмаганини аниқ айтишимиз мумкин. Ҳеч бир тадбиркорнинг “қўйни пуч ёнғоққа” тўлдирилмаган.

Харидор жалб этиш ишлари орқали тез орада барча дўконлар ўз эгаларига тақдим этилиши ва Қўрғонтепа тумани “Янги бозор” мажмуаси 2020 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 20/11/2019 16:45 Кўрилганлиги: 2666
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 227
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг