Бош саҳифа / Янгиликлар / Аризага чизиб юборишлар ижобий ҳал этилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Аризага чизиб юборишлар ижобий ҳал этилди

Асака туманидан вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати қошида ташкил этилган “Ишонч телефони”га келиб тушган “Аризамизга Асака туман ҳокими чизиб юборди” номли мақоламизни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этган эдик.

Асака тумани ҳокимлиги  2019 йил 3 октябр куни “Андижон автомобил ўқув-ишлаб чиқариш комбинати” МЧЖнинг 25-умумтаълим мактабининг собиқ 4-ўқув бўлимини мактаб балансига қайтарилишида амалий ёрдам берилиши ҳақида фуқаролар ариза билан  эмас, балки, шу мазмундаги Асака тумани халқ таълими бўлими мудирининг алоқа хати Асака тумани ҳокимлиги иш юритиш бўлимида 1286-cонли тартиб рақами билан рўйхатга олинганлигини  маълум қилди.

Мазкур хатга  туман ҳокими резолюцияси тортилиб, ҳоким ижобий муносабатини билдирилган ва тегишли таклифларни киритиш учун мутасаддиларга топшириқлар бериб, туман ҳокимининг ўринбосари Ё.Абдуғаниев бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари шакиллантирилган. Андижон автомобил ўкув-ишлаб чикариш комбинати МЧЖ  эгаллаб турган бино 25-умумтаълим мактаби балансига қайтарилиши буйича белгиланган тартибда иш ташкил қилинган.

Ҳозирда ўқув жараёнлари давом этаётганлигини инобатга олиб, Андижон автомобил ўкув-ишлаб чикариш комбинати МЧЖни бошқа бўш бинога кўчириш ҳақида таклифлар ишлаб чиқилиб, 2019 йил 7 ноябр кунги 01/698-сонли тартиб рақами билан вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновга расмий муносабат билдирилган.

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати Асака туманидан  рўйхатга олинган  “Аризамизга Асака туман ҳокими чизиб юборди” мазмунидаги хабар ўз исботини топмаганлигини, мурожаатчи билан қайта боғланилганда орада тушунмовчилик юзага келганлигини таъкидлаганини маълум қилади. 




Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 07/11/2019 22:43 Кўрилганлиги: 53
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 122
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг