Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНЛИК ЙИГИТЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНЛИК ЙИГИТЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ

Мудофаа ишлари бошқармаси йиғув масканида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган бир гуруҳ йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этдилар.

 

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар миллий армиямизни модернизация қилиш, унинг салоҳияти ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб, минглаб тенгдошлари орасидан сараланиб, аскарлик кийимини кийиш бахти насиб этган йигитларни табриклади ва уларга оқ йўл тиладилар.

- Президентимизнинг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига кўра жорий йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирув март-апрель ойларида амалга оширилади, - дейди вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Баҳромжон Мирсодиқов. - Бироқ жараёнга тайёргарлик йил бўйи давом этади. Шу пайтгача чақирилувчиларнинг саломатлиги, жисмоний тайёргарлиги ва билими текширилиб, энг муносиб йигитлар саралаб олинди.

– Тест ва жисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан яхши натижаларга эришиб, сараланганлар қаторидан ўрин олганимдан жуда бахтиёрман, – дейди Избоскан тумани, Тараққиёт маҳалласида яшовчи Шоядбек Қамбаров. – Болалигимдан ҳарбий бўлиши орзуим бор. Шу сабабли хизматдан сўнг, албатта, шу соҳада олий маълумот олиб, ўз бурчимни чегара қўшинлари сафида давом эттириш ниятим бор.

Анъанага мувофиқ шаҳримиздаги “Гумбаз” тантаналар саройида дастурхон тузалиб, ош тортилди, шунингдек, йигитларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Тантанага йиғилганларнинг барчаси самимият ила муддатли ҳарбий хизматга отланганларга оқ йўл тилади.


Киритилган вақти: 15/03/2019 19:53 Кўрилганлиги: 2824
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 104
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг