Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида  хизмат сафарида бўлиб туришибди. 





Делегация ташрифининг асосий  мақсади вилоятимизга инвестиция олиб кириш, Ҳиндистоннинг етакчи  компаниялари билан келишувларга эришишдир. 

Ана шундай келишувлардан бири делегациянинг биринчи иш кунида   Шарда университети билан имзоланган меморандум бўлди. Унга кўра, ушбу нуфузли  университет вилоятимизда ўз филиалини очади ва 100 млн долларлик инвестиция киритади.

Маълумот учун:

Шарда Университети – Ҳиндистон Республикасининг Катта Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, 20 мингдан ортиқ талабалар муҳандислик, тиббиёт, тиллар тадқиқоти, менежмент бошқаруви, санъат, архитектура  ва бошқа кўплаб мутахассисликлар бўйича таҳсил олишади. Шарда Университети дунёнинг 110 дан ортиқ хорижий олийгоҳлари билан шартнома ва келишувларга эришгани сабабли Ҳиндистон Республикасидаги энг кўп хорижий талабаларга эга бўлган ўқув маскани ҳисобланади. Айни вақтда, ушбу ўқув юртида  13 дан ортиқ факультетларда 450 та малакали профессор ва профессор ёрдамчилари фаолият кўрсатмоқда. Шарда университетининг Ҳиндистон Республикасининг Матура, Агра ва Ноида шахарларида катта кампуслари ва бўлимлари жойлашган бўлиб, ўз ётоқхоналари билан таминланган.

Шарда Университетининг йиллик даромади 31,7 млн. долларни ташкил этади. (03.04.2018 йил)



Киритилган вақти: 15/01/2019 10:04 Кўрилганлиги: 3431
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 148
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг