Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков юртимизга келди

29.03.2018

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси амалий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Хорижий тажрибалар асосида

27.03.2018

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Андижон Регистони

24.03.2018

Наврўзи олам тантаналари давом этаётган шукуҳли кунларда Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида қад ростлаган Регистон номи билан кўпчиликни қизиқтираётган мажмуа очилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоят фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, меҳнат фахрийлари, партия фаоллари ва ёшларнинг вакиллари иштирок этдилар.

128 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди

24.03.2018

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўтган йилнинг 24 март куни вилоят қўғирчоқ театри биносида 128 нафар фуқарони  қабул қилиб, мурожаатларини тинглади.

Чемпионлар Наврўз сайлида

20.03.2018

Андижонлик спортчилар яна жаҳон чемпионатига чиқдилар. Спортнинг якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда Олимпия чемпионлари Р. Нуридинов, Ҳ. Дўсматовларнинг 652 нафар издошлари таҳсил оладилар. Ушбу масканнинг ёш спортчиларидан бўлган Иқболжон Холдоров ҳамда Жасур Латиповлар Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида бокс бўйича 2 –ўринни эгаллаб кумуш медали соҳиби бўлдилар. Ушбу чемпионатда қатнашган ўзбекистонлик 6 нафар иштирокчининг тенг ярми 3 нафари андижонликлар эканлиги фахрлидир.

Ўткир Ҳошимов сўзига интиқлик

20.03.2018

Боғда ташкил қилинган гавжум кўргазмалардан бири - китоб савдоси. Уни Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, “Андижон китоб савдо”, “Бекет”, “Шарқ зиёкори” ҳамда якка тартибдаги тадбиркор “Ҳасанов Ҳусан” мутасаддилари уюштиришда.


2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

16.03.2018

Остонанинг Astana Opera театрида Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегацияси раҳбарлари иштирок этди.



МДҲда энг бахтли мамлакат – Ўзбекистон, энг бахтсизи – Украина деб эълон қилинди

16.03.2018

Ўзбекистон ўтган йилги ўрнига нисбатан уч поғона юқорилади, Украина эса олти поғона пастлади

Ўзбекистон БМТнинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 44-ўринни эгаллади, Украина эса 138-ўриндан жой олди. Бу кўрсаткич The World Happiness Report ҳисоботида акс этди, -дейилади Sputnik хабарида.

Андижон замини неъматлари

14.03.2018

Наврўз умумхалқ байрами арафасида бозорларда арзонлаштирилган ярмарка савдоларини ташкил этиш анъанага айланган. Аҳоли дастурхонини ноз-неъматлар билан бойитиш, байрамона кайфият улашиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи ярмаркалар Наврўз ғояларига ҳам уйғунлик касб этади.

Шиндлер иштирокидаги операциялар

14.03.2018

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Эренфрид Шиндлер Германия Федератив Республикасининг етакчи шифокорларидан бири ҳисобланади. Касалликларни олдини олиш ва ўз вақтида даволаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Шунинг учун ҳам унинг кўригига ташриф буюрувчиларнинг кети узилмайди.


 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 167
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг