Бош саҳифа / Янгиликлар / 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили

Андижонда йилига 1000 дан ортиқ юрак нуқсонлари билан касалланган беморларда малакали жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси нафақат Андижон вилояти аҳолиси, балки Қирғизистон Республикаси фуқаролари ҳамда Фарғона водийси халқи учун ҳам юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Институт клиникаси қошидаги юрак қон-томир жарроҳлик бўлими 2001 йили ташкил этилган. Ҳозирда операцияларни ўтказиш учун барча шарт- шароитлар яратилган. ВD-89 сунъий қон айланиш аппарати ва газоанализатор ABL-77 ўрнатилиб, очиқ юракда операциялар бажариш бошланди.

Мутахассисларимиз академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган илмий жарроҳлик маркази, шунингдек, Россия, Польша, Жанубий Корея каби давлатларда малакаларини оширди.

2002 йилдан ҳозирги кунга қадар кардиохирургия бўлимида мунтазам равишда ортирилган ва туғма юрак нуқсони билан беморлар жарроҳлик йўли билан даволаниб келмоқда. Ҳозирги кунга кадар 3 мингдан ортиқ беморларда ҳар хил турдаги юрак жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

2020 йилнинг ўзида юрагида муаммолар бўлган 128 нафар бемор операция қилинди. Жараёнда юрак туғма нуқсони (қоринчалар аро девор дефекти, бўлмачалар аро девор дефекти, Фалло тетрадаси) билан дунёга келган ёш болалар бор. Шунингдек, бўлимда митрал ва аортал клапанларни протезлаш ва бир беморда аорто-коронар шунтлаш операцияси илк бор ўтказилди.

2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили институт клиникасига «Ангиограф» аппаратини ўрнатилиб, операцион ва реанимация бўлимларининг моддий техника базасини такомиллаштирилади. Келгусида юракни коронар қон-томирларини стентлаш, миокард инфаркти ўтказган беморларда томирлар ангиопластикаси, аорто-коронар шунтлаш амалиётлари бажарилади. Шу билан бирга болаларда туғма юрак нуқсонларини паллиатив ва радикал кам инвазив эндоваскуляр операциялари, юракда ритм бузилишларини эндоваскуляр йўл билан бартараф қилиш ва электрокардиостимулятор ўрнатиш, периферик кон томирлар ангиопластикаси ва стентлаш, миядаги қон-томирларда операциялар ўтказиш ҳам шулар жумласидан.

Асосийси, Андижонда йилига 1000 дан ортиқ юрак нуқсонлари билан касалланган беморларда малакали жарроҳлик амалиётлари бажариш имконияти яратилади. Бу эса биз шифокорлар зиммасига янада масъулиятли вазифаларни юклайди. Клиникамиз шифокорлари 2021 йилда ҳам халқ саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасида самарали ишларни олиб борадилар.

Б.РАҲМОНОВ

АДТИ клиникаси бош шифокори

Киритилган вақти: 06/01/2021 12:48 Кўрилганлиги: 2181
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 81
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг