Бош саҳифа / Янгиликлар / ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ! (3-ҚИСМ)
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ! (3-ҚИСМ)

Ҳарбий техникалар, отлиқ аскарлар, ҳарбийлаштирилган парад иштирокчилари саф-саф бўлиб, Шароф Рашидов, Амир Темур кўчаси ҳамда Навоий шоҳ кўчаси орқали тантанали юриш қилдилар.

Зирҳли, жанговар ўқ отар воситалари билан қуролланган бу қудратли машиналар Қуролли Қучларимизнинг имкониятларидан далолат бериб турибди. Қарийб 3 километр масофада тизилиб турган аҳоли вакиллари ҳарбийларни гуллар ва олқишлар билан қўллаб-қувватлаб турдилар. Парад ҳарбий техникалар намойиши билан ўз якунига етди.




Ҳарбий парад ва техникалар юриши Андижон шаҳрининг шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур майдонидан бошланиб, Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғигача бўлган ҳудудда ташкил этилди. Ҳарбий юришларда мактаб ўқувчиларидан тортиб, фахрийларгача иштирок этдилар. Хотин-қизларимизнинг ҳарбий либослардаги юришлари эса тадбирга янада ўзгача файз улашди. Вилоят ҳарбийларининг тартиб билан саф тортиб юришлари, жанговар чиқишлари, жанговар техникаларининг кўргазмаси тадбирнинг гултожига айланди десак, асло муболаға бўлмайди.




Андижон вилояти ҳокимлиги фаоллари, шаҳар халқи ва эл суйган санъаткор меҳмонларнинг иштирокчиларни қўллаб-қувватлаб туриши эса тадбирни умуммиллий байрам тусига айлантирди. Ҳа, бир сўз билан айтганда асл ватанпарварлик тарғиботи мана шундай оммавий тадбирлардан бошланади. Ватан юракларда ардоқланади. Миллий армиямиз куч-қудрати, салоҳияти янада ортаверсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, сарҳадларимиз даҳлсиз, бош қўмондонимиз омон бўлсин.




ФОТОРЕПОРТАЖ:
















ФОТО: Ш.Сотволдиев


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Охирги ўзгариш: 15/01/2020 15:27 Кўрилганлиги: 2483
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 154
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг